Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг янги президенти Россияга келди
Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков 29 ноябрь куни Россия томони таклифига кўра Россия Федерациясига ўзининг илк хорижий ташрифи билан келди. Бу ҳақда қирғиз давлати президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Сооронбай Жээнбеков Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.
Томонлар Қирғизистон-Россия икки томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш, шунингдек, Евроосиё маконида интеграцион бирлашмалар доирасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилади.
С.Жээнбеков амалий ташриф доирасида Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан ҳам учрашади.
Кейинчалик С.Жээнбеков Беларусга амалий ташриф билан бориб, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Коллектив хавфсизлик кенгаши навбатдаги сессиясида иштирок этади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026