“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлардан бир гуруҳини “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида” Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарори чиқди.

Унга кўра, миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган қуйидаги ёшлар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланади: 

1. Абдурахманов Хикмат Абдурахманович – Халқаро бизнес ва технология ассоциацияси раиси 

2. Абдурахманова Рухсорахон Хотамжон қизи – Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси 

3. Абдушукуров Ойбек Абдурашидович – “Ёш киноижодкорлар кенгаши” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси 

4. Азимов Анвар Хабибуллаевич – “Менинг юртим” телеканали бошловчиси 

5. Акрамов Музаффар Махкамович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати масъул ходими 

6. Ахаджонов Асилбек Абдусалом ўғли – Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчиси 

7. Ахимбетова Гулбахор Қанатбаевна – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ўқитувчиси 

8. Аҳмадова Азиза Бахтиёр қизи – “Ёшлар” телеканали “Маънавият” бош муҳарририяти 1-тоифали муҳаррири 

9. Ашурова Гулчехра Сайфуллаевна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси 

10. Базарбаев Сардор Уринбоевич – Ўзбекистон миллий университети талабаси 

11. Бойтемирова Чарос Алимджановна – “Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти электродлар цехи қадоқловчи-тахловчиси 

12. Давлатов Аброр Борижон ўғли – Наманган давлат университети қошидаги 1-академик лицейи ўқитувчиси