Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ҳам Ўзбекистон савдо уйи очилади
Чоршанба, 29 ноябрь куни Смольнийда “Санкт-Петербургда Ўзбекистон Республикаси Савдо уйи” лойиҳасини амалга ошириш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Петербург шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар берган.
Шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Савдо уйини очиш тўғрисидаги келишувга Петербург губернатори Георгий Полтавченконинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви вақтида эришилганди.
Савдо уйининг асосий фаолиятига қишлоқ хўжалиги (янги, қайта ишланган ва қуритилган), пахта ҳамда Ўзбекистон кичик бизнесининг бошқа маҳсулотларини илгари суриш айланади.
Ўзбекистон савдо уйлари жаҳоннинг кўплаб давлатларида фаолият олиб бормоқда, фақатгина 2017 йилда дунёнинг турли мамлакатларида 10 та шундай уй очилди.
Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026