Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп яна ноқулай ҳолатга тушиб қолди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга ўз мурожаатида керакли Twitter-саҳифани бошқаси билан адаштириб юборди. У аввалига британиялик бошқа бир фуқарога хабар ёзган.
Дастлабки хабарда Тереза Мэй Скрайвнер исмли фойдаланувчига тегишли бўлган @theresamay ники кўрсатилган бўлган.
Орадан бироз вақт ўтиб ёзув ўчириб ташланди, Қўшма Штатлар етакчиси эса янги хабарни ёзиб, унда Британия бош вазирига тегишли бўлган ҳақиқий саҳифани кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп октябрь ойи охирида таниқли кантри-қўшиқчи Ли Гринвудни 75 ёшга тўлгани билан табрикламоқчи бўлди, бироқ хатога йўл қўйди ҳамда унинг адашига табрик йўллади.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020