Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда янги зилзила юз берди
Фото: РИА Новости
Эрон жануби-шарқида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар қилмоқда Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC).
Ер ости силкинишлари Керма шаҳридан (500 мингдан ортиқ киши) 65 километр шимоли-шарқда UTC вақти билан соат 02.32 (Тошкент вақти билан соат 07.32)да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 13 километрлик ер тубида жойлашган.
Эҳтимолий қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи ўрталарида Эрон ва Ироқ чегарасидаги Кирмоншоҳ вилоятида 7,2 магнитудали вайронакор зилзила юз берганди. Ер ости силкинишлари минтақанинг бошқа давлатлари, жумладан Кувайт, БАА ҳамда Исроилда ҳам сезилган. Мамлакат суд тиббиёти ташкилоти 505 киши ҳалок бўлгани, 12 мингдан ортиқ инсон жабрлангани ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
21:05 / 20.05.2026
Эрон бойитилган уранни Россияга топширишни кўриб чиқмоқда
20:14 / 20.05.2026
АҚШ ва Исроил Эронда собиқ президент Аҳмадинажодни ҳокимиятга олиб келмоқчи эди – ОАВ
19:30 / 20.05.2026
Украина ва Эрондаги урушлар: ўхшашлик ва тафовутлар
11:00 / 19.05.2026