«Mirzo Ulugbek Innovation Center» директори ўзгарди
Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишни қўллаб-қувватлаш инновация маркази - «Mirzo Ulugbek Innovation Center»да раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.
Фарход Иброҳимов «Mirzo Ulugbek Innovation Center»нинг янги директори бўлди. Иброҳимов, бунга қадар Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитасининг «Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш маркази» ДУК раҳбари эди.
Янги директорнинг асосий вазифаларидан бири соҳада бизнес муҳитини яхшилаш орқали ахборот технологияларини ривожлантириш ва IT-саноати маҳсулотлари экспортини кўпайтиришдан иборат бўлади.
Иновация марказини Иброҳимовга қадар бошқарган Хуршид Султонов «Mirzo Ulugbek Innovation Center»да ўз ишини давом эттиради. У Марказнинг олий таълим масканлари билан алоқаларини бошқаради.
Мавзуга оид
16:47 / 07.12.2019
Mirzo Ulugbek Innovation Center IT Park’га қўшилди
17:53 / 05.03.2019
Тошкентда киберхавфсизликка оид «Хавфсиз кўприк» форуми ўтказилди
17:58 / 06.10.2018
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги «Mirzo Ulugbek Innovation Center» мувофиқлаштирувчиси бўлди
01:05 / 08.11.2017