Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Туризм ривожида янги АТ жорий қилиш катта аҳамиятга эга” - Инновацион марказ раҳбари
2017 йилнинг 7 ноябрь куни “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази ривожлантиришда АКТдан фойдаланиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда туризм саноати ҳамда ахборот технологиялари вакиллари, инновацион марказ резидентлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Маълумки, ахборот технологиялари туризм соҳасини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Ҳозирда истеъмолчилар учун чекловлар деярли мавжуд эмас: сайёҳлар барча маълумотларни интернет орқали қўлга киритиши, чипталар, ресторан ва меҳмонхонани онлайн тарзда брон қилиш имконига эгадир.

“Мазкур семинарни ташкил қилишдан кўзланган мақсад - туризм ва АT тармоғи вакилларини бир-бири билан ўзаро таништириш ва уларни ҳамкорликка чорлашдан иборат. Сайёҳлик тармоғи учун ҳамкорликдаги янги АТ маҳсулотларни жорий қилиш хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради”, дея қайд этди “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази директори Хуршид Султонов.

Семинар давомида Hotspot.uz, MyTaxi, Workly каби лойиҳаларнинг имкониятлари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди. Иштирокчилар семинарда янги интерактив сайёҳлик хизмати - “Uzbekistan Pass” сервиси билан яқиндан танишишди.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026