Тошкентда киберхавфсизликка оид «Хавфсиз кўприк» форуми ўтказилди
Бугун, 5 март куни Тошкентда киберхавфсизлик масалаларига бағишланган «Хавфсиз кўприк» номли бир кунлик форум ўтказилди. Форумнинг асосий мақсади –ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар ўртасида мулоқот ўрнатиш, шу билан бирга, ахборот хавфсизлиги учун янги таҳдидлар бўйича мутахассислар ва умуман аҳолининг хабардорлигини ошириш ва уларга қарши курашиш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқиш.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) кўмагида Мирзо Улуғбек Инновацион Маркази томонидан ташкил этилди.
Марказ раҳбарияти таъкидлаганидек, XXI асрда киберхавфсизлик муаммоси давлат даражасида барча ижтимоий қатламларга доир стратегик аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Ўзбекистондаги йирик компаниялар, шунингдек, қўшни давлатлар мутахассислари ахборотни муҳофаза қилишнинг замонавий усуллари, блокчейн технологиясини амалиётга татбиқ этиш, ўта муҳим ахборотларни бошқариш тизими ва шу каби кўплаб масалалар хақида сўз юритишди.
Форум иштирокчилари маълумотлар қайта ишланиш тарзи, кибер жиноятларга қарши курашда бизнес учун қандай ахборот технологиялари зарурлиги, қандай янги ҳужумларни кутиш мумкинлигига доир масалаларни муҳокама қилишди.
Тадбирга E&Y, D:CODE, BePro, Cumulative Business Solutions, Ideal Green Light компаниялари вакиллари билан бир қаторда халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан БМТРД, Осиё Тараққиёт Банки ва бошқалар ташриф буюришди.
Таъкидлаш жоизки, ташкилотчилар форумни имкон қадар интерфаол тарзда ўтказишга харакат қилишди. Тадбир давомида мутахассислар томонидан ахборот тизимларининг заифлиги ва уларни ҳимоя қилишнинг усуллари билан улашишга оид маҳорат дарси ўтказилди. Форум натижалари бўйича фаол муҳокамалардан ташқари, қизиқарли “Биласизми?” танлови бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар киберхавфсизлик ҳамда Mirzo Ulugbek Innovation Center фаолияти хақидаги 10 саволга онлайн жавоб беришди. Қисқа вақт ичида энг кўп тўғри жавоб берган кишиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Мавзуга оид
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
13:28 / 09.10.2024
Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бошланди
14:20 / 04.10.2024
Сохта ҳавола юбориб ўзганинг қарийб 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
07:50 / 23.09.2024