Аутсорсинг тизими Мудофаа вазирлиги бўлинмаларида синовдан ўтмоқда
Бугунги кунда республикада озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрининг қуввати МДҲ давлатлари орасида энг кўп қувватлиларидан бири эканлигининг ўзиёқ ҳарбий хизматчиларнинг тўлиқ ва сифатли овқатланишларини таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганига яққол далил бўлади. Янада калорияли овқатланиш рациони киритиш борасидаги ишлар давом эттирилиб, озиқ-овқат таъминотини такомиллаштириш мақсадларида қўшма қарорлар асосида ҳарбий хизматчиларнинг озиқ-овқат таъминоти тўғрисидаги янги қоида, шахсий таркиб овқатланишини ташкил қилиш бўйича умумий талаблар, шунингдек, маҳсулотларга ишлов бериш ва овқат тайёрлаш технологиялари қоидалари ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ошхоналарни замонавий технологик жиҳозлар, юқори сифатли идиш-товоқлар билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, ҳарбий хизматчиларнинг тўлиқ ва сифатли овқатланишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Ишлаб чиқарувчиларни танлаш имконияти мавжудлиги етказиб берилаётган озиқ-овқатлар сифатини назорат қилиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадларда барча қўшин омборхоналари озиқ-овқат маҳсулотларининг физик-кимёвий хусусиятларини пухта таҳлил қилиш имконини берувчи энг замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва бўлинмаларига аутсорсинг тизимини жорий қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам айнан Ватан ҳимоячиларининг озиқ-овқат таъминоти сифатини янада яхшилаш, ошхоналар таомномасини кенгайтиришга қаратилган. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультетида Мудофаа вазирининг ўринбосарлари полковник Д. Муратов ва майор Ж. Мелибаев ҳамда пойтахтдаги умумий овқатланиш корхоналари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбир ҳам шунга қаратилди. Унда олий ҳарбий таълим муассасасидаги озиқ-овқат тизими, курсантлар ошхонаси фаолияти ўрганилди. Корхона вакиллари ва вазирлик масъул офицерлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар қатор ҳарбий қисм ва муассасаларда ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, қисқа вақт ичида аутсорсинг тизимини таҳлил қилиш ва текшириш ишлари якунлангач, у белгиланган объектларда жорий этилади.
Мавзуга оид
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024
РФ Мудофаа вазирлиги алоқа бошқармаси собиқ бошлиғи пора учун ҳибсга олинди
08:40 / 29.10.2024