Жаҳон | 12:40 / 03.12.2017
9928
1 дақиқада ўқилади

Пучдемон Каталонияда референдумнинг иккинчи тури ўтказилишини маълум қилди

Фото: Reuters

Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон 21 декабрь куни парламентда мухторият мустақиллиги бўйича референдумнинг иккинчи тури ўтказилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда El Pais хабар тарқатди.

«Биз давлатимизни,  даврни ўзгартиришимиз керак. Бу давлат ҳамон XX ёки XIX асрда яшамоқда, уни XXI асрга мослашимиз керак», — деган Пучдемон ўз мурожаатида.

Бунда аввалроқ Пучдемон Бельгиядаги бошпанасидан туриб сайловолди кампанияси бошлагани ҳақида хабар берилганди.

1 октябрь куни ўтказилган Каталония мустақиллиги бўйича референдумдан кейин Пучдемон Бельгияга қочиб кетишга мажбур бўлди. Испан суди Пучдемонни ҳибсга олишга ордер берган, у Европада қидирувга берилган, аммо Бельгия ҳукумати ушбу сиёсатчи ва 4 ҳамроҳини озодликда қолдиришга қарор қилди. Айни вақтда Пучдемон Брюггеда вақтинча қароргоҳда яшамоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид