Kale - Туркиянинг дунёга машҳур, замонавий керамик кафеллар ва сантехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб, унга 1957 йилда Иброҳим Бодур томонидан асос солинган.
2 декабрь куни Тошкент шаҳрида Kale компаниясининг Ўзбекистондаги филиалини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда меҳмонлар компания ҳақида махсус тақдимотни томоша қилиб, Kale Gallery шоурумининг очилишига гувоҳ бўлишди.
Kale холдинги халқаро миқёсдаги корпорация бўлиб, Европада ишлаб чиқариладиган керамик плиталар бўйича учинчи “Энг йирик компания” деб эътироф этилган.


Бугунги кунда холдинг таркибида 17 компания мавжуд бўлиб, уларда 5 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради. Kale Group ўз маҳсулотларини дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади.



Kale маҳсулотларининг сифати ва афзаллиги:
- Маҳсулотларнинг енгил вазни қурилиш майдонидаги ишларни осонлаштиради;
- Kale синтерфлекс антибактериал хусусиятларга эга бўлиб, шифохона ва болалар учун мўлжалланган объектлар лойиҳасида ишлатиш мумкин;
- Ташқи муҳитда улар ёмғир ва қуёш билан биргаликда ўз-ўзини тозалаш хусусиятига эга;
- Маҳсулотларга дизайнер дидига мослаб, ҳар қандай ишлов бериш мумкин;
- Kale экологик тоза маҳсулотлар қаторида энг муқобил танлов саналади.



















