Жаҳон | 15:20 / 04.12.2017
16050
2 дақиқада ўқилади

Украинада АҚШ армиясининг қанча аскари бор?

Фото: Reuters

АҚШ армияси генерал-лейтенанти Бен Хожес Украинада 250 нафар америкалик аскар борлигини айтиб ўтди.

Хожеснинг «Европа ҳақиқати» нашрига берган интервьюсида маълум қилишича, Украина нафақат армияни ривожлантириши, балки ислоҳотларни ўтказиши ҳам муҳим. Унинг таъкидлашича, Киевдан буни хорижлик кўплаб шериклар кутмоқда.

«Умуман олганда, барча мамлакатларда шаффофлик, коррупция билан кураш соҳасидаги ислоҳотлар бўйича кутишлар мавжуд. Бироқ АҚШ, албатта, Украинага содиқ бўлиб қолади. Биз ислоҳотлар муваффақиятига ишонамизми? Албатта! Сабаби Украинада ҳозир 250 нафар америкалик аскар бор, ўтган ҳафта мен улар билан Яворов полигонида бирга бўлдим. Биз Украина билан шерикмиз. Шериклик эса муваффақият учун умумий мажбуриятни англатади», - дея айтиб ўтди Ходжес.

Шунингдек генералнинг маълум қилишича, Украина ўз қуролли кучлари  модерназицияси ва уларни ғарбий стандартларга мослаштириш бўйича ҳаракатларни давом эттириши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бош прокурори ФҚБни айблаб чиққанди. Юрий Луценконинг маълум қилишича, мамлакат коррупцияга қарши миллий бюросининг АҚШ ФҚБ билан ҳамкорлиги ноқонуний бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид