Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминиянинг собиқ қироли Михай I вафот этди
Руминиянинг собиқ қироли Михай I 5 декабрда Швейцариядаги қароргоҳида 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Руминия қироллик уйи маълум қилди.
2016 йил март ойида собиқ қиролда онкологик касаллик аниқланган. Михай жарроҳлик операциясини бошдан ўтказган. Қироллик тожи асровчиси этиб унинг қатта қизи Маргарета тайинланди.
Михай Иосиф Сталин, Уинстон Черчилл, Франклин Рузвельт каби шахслар билан суҳбатлашган, Руминиянинг Иккинчи жаҳон уруши давридаги охирги раҳбари ҳисобланади. У собиқ иттифоқнинг “Победа” ҳарбий орденини олган 5 нафар хорижликдан биридир. Қиролнинг ортидан 5 нафар қизи ва 5 нафар набираси қолди.
Мавзуга оид
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
18:37 / 29.05.2026
Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди
12:27 / 13.03.2026
Украина ва Руминия ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқаради
18:37 / 15.01.2026