Жаҳон | 12:50 / 05.12.2017
13446
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Қозоғистонда йирик амалдорлар қўлга олинди

Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам туманида бир куннинг ичида икки йирик мансабдор шахс қўлга олинди – соғлиқни сақлаш ва адлия соҳасида, деб хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ. Коррупцияга қарши кураш бўйича Миллий бюро департаменти ходимлари қўлга олишга оид муваффақиятли амалиётларни ўтказишган.

"Якка тартибдаги тадбиркорлардан умумий овқатланиш соҳасида савдо нуқталари очиш жараёнида ижобий хулоса бериш мақсадида тизимли равишда пора олиб келганлик, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳимоя кўрсатиш ҳолатлари учун Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам тумани Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари П.Утепов ва шу туманнинг Адлия бошқармаси раҳбари З. Туйнебоев қўлга олинди", - дея маълум қилишган маҳкама матбуот хизматидан.

Суд қарори билан қўлга олинган шахслар Чимкент ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кетилди. Айни дамда судга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид