Спорт | 18:31 / 06.12.2017
7982
1 дақиқада ўқилади

Олимпиада-2018 ташкилий қўмитаси россиялик спортчиларни молиявий қўллаб-қувватлайди

Фото: AP

Жанубий Кореянинг Пёнгчангида 2018 йили бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси россиялик спортчиларга пул грантларини ажратади, бу уларнинг мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш учун керак. Бу ҳақда ТАСС Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

ХОҚ ижроия қўмитаси сешанба куни Россия Олимпия қўмитаси аъзолигини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди, шу билан бирга, россиялик спортчилар Жанубий Кореядаги Ўйинларда нейтрал мақомда ва Olympic Athlete from Russia (OAR) – «Россиядан бўлган олимпиячи» номи остида иштирок этишлари мумкин.

«Ташкилий қўмита грантлар кўринишида қўллаб-қувватлов тақдим этади, бу барча спортчилар ва мансабдор шахсларга алоқадор бўлади», - дейилади ХОҚнинг россияликларнинг Ўйинларда иштирок этиши учун харажатларни ким ўз бўйнига олиши ҳақидаги саволга жавобида.

Қишки Олимпия ўйинлари Жанубий Кореянинг Пёнгчангида 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид