Yelp, LinkedIn, Facebook, Kickstarter ва Adobe компаниялари кун давомида иш жойида бирмунча ҳордиқ чиқариш учун ходимларига турли имкониятларни тақдим этади. Машқлар хонасидаги бадантарбиялардан тортиб эски стол ўйинлари ҳам ёддан кўтарилмаган. Қуйида ушбу компаниялар хизматчилари иш вақтида яна нималар билан шуғулланишларини билиб олишингиз мумкин. 

Фото: Business Insider

Yelp фирмасининг Манҳэттендаги идораси ходимлари иш вақтида корнхол...

Фото: Business Insider

...ёки стол хоккей  ўйнашлари мумкин.

Мусиқа ихлосмандлари учун ҳам Yelp компаниясида имконият бор.

Фото: Business Insider

LinkedIn ходимлари ҳам дам олиш борасида ҳеч нарсадан ғам чекишмайди. Бильярд столи, стол ўйинлари ва караоке уларнинг хизматига шай.

Фото: Business Insider

Улар видеоўйинлар ўйнаши ёки идора кинотеатрида фильмлар кўришлари мумкин.

Фото: Business Insider

Бундан ташқари, Empire State Building биносидаги идорада эски телефон қурилмалари ортига яширинган спикизи-бар ҳам бор.