Ал-Қудснинг мақоми минтақавий иштирокчилар томонидан аниқланиши керак, бу қарор аввалдан қабул қилиниши лозим эмас, дея маълум қилди ГФР ТИВ раҳбари Зигмар Габриэль. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудс Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилди.

Фото:  РИА Новости

"Ал-Қудснинг мақоми минтақавий иштирокчилар томонидан аниқланиши керак. Бу қарор аввалдан қабул қилиниши лозим эмас. Бизнинг позиция ўзгаришсиз қолади. Биз “икки давлат” ечими тарафдоримиз", - дея айтиб ўтган вазир. Унинг сўзларини эса ГФР ТИВ Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида келтирган.

ГФР канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трампнинг ал-Қудс бўйича баёнотини қўллаб-қувватламади, шаҳарнинг мақоми икки давлат концепцияси доирасида аниқланиши лозим, дея хабар берди ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт Twitter’даги ўз микроблогида.

Фото:  РИА Новости

"Канцлер Меркель Трампнинг ал-Қудс бўйича баёноти ҳақида: федерал ҳукумат бундай позицияни қўллаб-қувватламайди, сабаби ал-Қудснинг мақоми икки давлат ечими доирасида муҳокама этилиши лозим", - дея ёзган Зайберт.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Трампнинг ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш бўйича қарорини қоралаб чиқди, у халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолюцияларининг бузилиши билан қабул қилинди.

Фото:  РИА Новости

"Ушбу қарор афсусларга сабаб бўлади, у халқаро ҳуқуқ ва БМТ резолюцияларининг бузилишидир, Франция буни қўллаб-қувватламайди", - дея айтиб ўтди Макрон Жазоирдаги матбуот анжуманида.

Унинг яна бир бор таъкидлашича, ал-Қудснинг мақоми бўйича масала Исроил ва Фаластин ўртасидаги мулоқот давомида ҳал этилиши керак.