Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД Сурия ва Ироқдан деярли сиқиб чиқарилди – Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД жангарилари Сурия ва Ироқдан деярли сиқиб чиқарилганини маълум қилди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Сурияда Фрот дарёсининг иккала томонида ҳам ИШИД тор-мор этилганини эълон қилганди.
“Мен Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисга ИШИДни енгиш бўйича амалга оширилган аъло даражадаги иш учун миннатдорлик билдираман. У ИШИДни барча кучдан маҳрум қилди, мен эса сизга буни қилишга рухсат бердим. Сиз аъло даражадаги ишни амалга оширдингиз. Жангарилар Сурия ва Ироқдан деярли сиқиб чиқарилган. Бу ажойиб янгилик. Ёмон янгилик эса улар ҳар томонга тарқамоқдалар”, деб айтган Трамп маъмурият аъзолари билан йиғилишда.
Трамп АҚШ ўз ҳудудида террорчиларни кўришни истамаслигини таъкидлаб ўтган. “Биз уларнинг давлатимизга яна қайтишларини истамаймиз. Уларнинг баъзилари ўз юртларига қайтмоқдалар, бироқ биз буни истамаймиз. Шу сабабли улар ортидан синчковлик билан кузатмоқдамиз”, деб айтган Трамп.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026