«Учрашув муқаддимасида меҳмонларга Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор, жумладан дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга берилган имтиёзлар хусусида маълумот берилди», дейилади хабарда

Иккитомонлама яқин алоқаларни ўрнатиш, хусусан Oracle Academy​таълимий дастури ёрдамида Ўзбекистонда юқори малакали ИТ-мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш, ҳамкорликда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, «булутли» технологияларни жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учрашувнинг диққат-марказида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари мазкур вазирлик ходимлари билан учрашиб, Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи муҳокама қилининганди.