Шон-шуҳрат ўз-ўзидан ёқимли, бироқ бонус сифатида жаҳонга машҳур бўлиш жуда катта пул олиб келади. Ҳар йили дунёнинг энг бадавлат ва машҳур кишилари рўйхатини чоп этувчи Forbes экспертлари биринчи даражали юлдузлар даромадларини кузатади. Футболчилар, мусиқа олами вакиллари, актёрлар — бу йил уларнинг қай бирлари бутун бир мамлакатларни сотиб олиш учун етарли пул тўплагани ҳақида билиб олинг.

 

Лионель Месси

Фото: Fox Sports

Йиллик даромади: 80 миллион доллар
Касби: спортчи
Ёши: 30

Лионель Месси,  "Барселона" жамоаси учун тўп сурувчи аргентиналик футболчи. У 30 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг юқори маош тўланувчи спортчи ҳисобланади. 2016 йилда Месси Adidas билан реклама шартномасини узайтирди ва 27 миллион долларга бойиди.

 

Жастин Бибер

Фото: The Inquisitr

Йиллик даромади: 83,5 миллион доллар
Касби: Мусиқачи
Ёши: 23

Канадалик қўшиқчи ўтган йили юздан ортиқ концерт ўтказди ва бу унинг йиллик даромадини жиддий оширди. Бибер дунёнинг энг бадавлат артистларининг топ-20 рўйхатида қолмоқда. Кўнгилочар машғулотлар учун эса Кэльвин Кляйн билан тузган реклама шартномаси ортидан келадиган пулларни сарфлайди.

 

Криштиану Роналду

Фото: Le10sport

Йиллик даромади: 93 миллион доллар