Англия премьер-лигасида бу ҳафта энг марказий учрашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган икки Манчестер жамоаси ўртасидаги учрашувнинг ўзи кўп нарсани англатиб турибди. Бундан ташқари, Лондон ва Ливерпулда ҳам узоқ тарихга эга дербилар бўлиб ўтади. Tribuna.Uz анъанага мувофиқ дунёнинг энг томошабоп чемпионати ўйинларига батафсил тўхталади.
Вест Ҳэм - Челси
Бошланши вақти: 17:30
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Челси» Премьер-лига доирасида «Вест Ҳэм»га қарши сўнгги 22 учрашувнинг фақат 2тасида мағлубиятга (16 ғалаба, 4 дуранг) учраган. Ўтган мавсумдаги иккала учрашувда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Вест Ҳэм» ҳозирда Премьер-лигада кетма-кет 8 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти (3 дуранг, 5 мағлубият), бу жамоанинг 2015 йил декабрда қайд этган энг ёмон натижасига тенг.
Дэвид Мойес амалдаги чемпионларга қарши бошқараётган жамоаси уйида ўтказган сўнгги бешта учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонган, энг қизиғи рақибларнинг уч нафар италиялик мураббийлар (Карло Анчелотти, Роберто Манчини ва Клаудио Раньери) бўлган.
Эден Азар «болғаурарлар»га қарши Премьер-Лига доирасидаги сўнгги 8 учрашувда қатнашиб, 7та голда (4та гол, 3та голли пас) иштирок этган.
Йўқотишлар
«Вест Ҳэм»да янги йўқотишлар йўқ. Чичарито умумий гуруҳга қайтган ва бу учрашувда майдонга тушиши мумкин.
«Челси» таркибида Давид Луиз ва Дэнни Дринкуотер жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.
Тоттенҳэм - Сток Сити
Бошланиш вақти: 9 декабрь, 20:00
Трансляция: Матч! Футбол 1
Ўйинолди қизиқарли фактлар
«Тоттенҳэм» «Сток Сити»га қарши АПЛ доирасидаги сўнгги учта учрашувда бир хил 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозиргача ҳеч бир жамоа АПЛда бирор рақибини кетма-кет тўрт марта 4 ёки ундан кўпроқ гол киритган ҳолда мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмаган.
Чердан Шақири «Сток» таркибидаги сўнгги 11 учрашувда қатнашиб, 9та голда (4 гол, 5та голли узатма) иштирок этган.

















