Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳондурасда президент сайловлари натижаларига қарши норозиликлар бўлиб ўтмоқда
Фото: AFP 2017 / Orlando Sierra
11 декабрда юзлаб намойишчилар Ҳондурасда ўтган президент сайловлари натижаларига норозилик сифатида мамлакатнинг бир нечта муҳим автомагистралларидаги қатновни тўсиб қўйишди.
Охирги расмий маълумотларга кўра, овозлар қайта ҳисоб-китоб қилингандан кейин ҳам амалдаги президент Хуан Карлос Эрнандес 42,98 фоиз, унинг мухолифат альянсидан рақиби Сальвадор Насралла 41,38 фоиз овоз тўплаган.
NTN24 телеканалининг маълум қилишича, намойишчилар машиналар покришкаларини ёқишган, йўлларни тош ва дарахтлар билан тўсиб ташлашган. Йўллар тўсилган жойларда намойишчилар сони кўп бўлмаган. Вазиятга полиция кучлари ва ҳарбийлар аралашишига тўғри келган.
“Биз алдовга қарши норозиликни давом эттирамиз”, деб айтган журналистларга мамлакат пойтахти Тегусигальпадаги шосселардан биридаги бўйсунмаслик акциясига бошчилик қилган Хари Диксон.
Мавзуга оид
13:33 / 21.01.2026
Страсбургда фермерлар ЕИнинг Меркосур билан келишувига қарши чиқди
11:19 / 13.12.2025
Болгария еврога ўтиш арафасида: оммавий норозилик ва ҳукумат истеъфоси
16:21 / 29.06.2025
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
00:03 / 04.06.2025