Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда навбатдаги зилзила содир бўлди
Фото: Flickr / Matt Katzenberger
Эроннинг шарқий қисмида, Кирмон шаҳридан 59 км узоқликда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди.
Маълум қилинишича, зилзила 13 декабрь Тошкент вақти билан соат 02:41да қайд қилинган.
Зилзила ўз марказидаги силкинишлар жадаллиги бўйича “вайронкор” деб баҳоланган. Зилзила ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган.
12 декабрда Тошкент вақти билан 13:43 да шу ҳудудда 6 магнитудали зилзила, 11 декабрда эса мамлакатнинг ғарбий қисмида, Мериван шаҳридан 61 км узоқликда 5,8 магнитудали зилзила қайд этилганди.
Ноябрь ўртасида Эроннинг Кирманшоҳ вилоятида, Эрон ва Ироқ билан чегарада 7,2 магнитудали зилзила юз берганди. Зилзила кучи, шунингдек, минтақадаги бошқа давлатлар, жумладан, Кувайт, БАА ва Исроилда сезилган. Энг сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 520 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
13:10
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
09:25
Axios: Трамп ҳали қарор қилмаган, аммо Эронга нисбатан ҳарбий вариантлар тақдим этилган
21:58 / 20.02.2026
АҚШ Эрон қирғоқлари яқинида йирик ҳарбий гуруҳни тўплади
15:15 / 20.02.2026