12 декабрь куни Германия чемпионатининг 16-тури доирасида 4 учрашув ўтказилди.
Дормунднинг «Боруссия» клуби сафарда «Майнц»ни енгди (2:0). Ўйиндаги голларга Сократис Папастатопулос ва Синдзи Кагава муаллиф бўлди.
Шу тариқа, «Боруссия» янги мураббий Петер Штёгер бошчилигидаги илк ўйиндаёқ ғалаба қозонди ва Германия чемпионатида 8 учрашувдан иборат бўлган ғалабасиз сериясига барҳам берди. Бу ғалаба «Боруссия» учун 30 сентябрдан буён илк ғалаба бўлди. Бу ғалаба эвазига дортмундликлар турнир жадвалида саккизинчи ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилди.
Штегер ўтган ҳафтада Петер Бос ўрнига мавсум охирига қадар «Боруссия» мураббийи этиб тайинланганди.
«Вольфсбург» ва «РБ Лейпциг» учрашувида ғолиб аниқланмади. Вольфсбургдаги «Фольксваген-Арена» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонлар яримҳимоячиси Пауль Верхаг пенальтини аниқ амалга ошириб, «бўрилар»ни олдинга бошлаганди, аммо иккинчи бўлим бошида Марцель Ҳальстенберг ҳисобни тенглаштирди.
«Вольфсбург» бу натижадан кейин 19 очко билан Бундеслига турнир жадвалида 11-поғонада. «РБ Лейпциг» 28 очкоси билан иккинчи ўринда жойлашган.
Тур доирасидаги бошқа учрашувларда «Ҳамбург» «Айнтрахт»га ютқазди (1:2), «Фрайбург» Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини мағлуб этди (1:0).
Германия чемпионати
16-тур
Майнц – Боруссия Д 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 55 Папастатопулос, 0:2 – 89 Кагава.
Майнц – Центнер, Балогун, Гбамен (Хак, 46), Диалло, Фрай, Донати (Максим, 64), Бросински, Сердар, Латца, Квайсон (Хольтманн, 76), Берггрен.
Боруссия Д – Бюрки, Толян, Папастатопулос, Топрак, Шмельцер, Кагава, Вайгль, Геррейру (Шахин, 90), Ярмоленко, Обамеянг, Пулишич (Дауд, 70).
Фрайбург – Боруссия М 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 20, пенальти Петерсен.
Фрайбург – Шволов, Штенцель, Кох, Сеюнджю, Гюнтер, Раве, Хаберер, Хефлер, Террацино (Сьерро, 90), Петерсен (Станко, 78), Кляйндинст (Кат, 83).
Боруссия М – Зоммер, Оксфорд, Гинтер, Вестергор, Вендт, Азар (Кюизанс, 60), Крамер (Бобадилья, 76), Закария, Грифо, Штиндль, Дрмич (Раффаэл, 60).


















