Ўзбекистон | 11:20 / 13.12.2017
12572
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон учун Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияси кучга кирди

Фото: Shareyouressays

2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси учун 1948 йил 9 июлда Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенцияси кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.

Ўзбекистоннинг ушбу Конвенцияга қўшилиши 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолатловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумэътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига Ўзбекистон содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Ҳужжат илғор халқаро тажриба асосида касаба уюшмаларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Мавзуга оид