Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЖЧ-2018 иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.
2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА кунлари фақат март ойида мавжуд. Табиийки, бу кунларда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган жамоалар кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришга ҳаракат қилишади. Ўзбекистон футбол федерацияси биринчилардан бўлиб Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, «B» гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Франциялик мутахассис Эрве Ренар шогирдлари ЖЧ саралашининг «С» гуруҳидаги сўнгги ўйинда Кот д‘Ивуар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Сўнгги бор марокашликлар 1998 йил Францияда ўтган жаҳон чемпионатида қатнашган. Марокаш терма жамоаси таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп суради.
Мавзуга оид
22:26 / 03.06.2026
220 та мактабда Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари катта экранда намойиш этилади
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
23:45 / 24.05.2026