Жаҳон | 10:30 / 15.12.2017
35518
2 дақиқада ўқилади

Янги сайёра аниқланди. Қуёш тизими энди 8 та сайёрага эга ягона тизим эмас

Фото: NASA/Reid Wiseman

НАСА Kepler-90 юлдузи тизимида 8-сайёра аниқланганини маълум қилди. Бунинг эвазига бизнинг Қуёш тизими энди 8 та сайёрага эга танҳо юлдуз тизими бўлмай қолди.

Янги Kepler-90i сайёраси Ердан 2,5 минг ёруғлик йили узоқлигидаги Аждарҳо юлдузлар туркумида жойлашган Kepler-90 юлдузи тизимида аниқланган. Сайёра Google томондан яратилган, аввал Кеплер телескопи томондан олинган маълумотларнинг компьютер таҳлили усули эвазига топилди. 

“Kepler-90i сайёраси Kepler-90 тизимининг 8-сайёраси ҳисобланади. Бу тизим Қуёш тизимидан кейин 8 та сайёрага эга фанга маълум илк тизим бўлди”, деган 14 декабрдаги брифингда Google’нинг сунъий онг бўйича мутахассиси Кристофер Шалю.

Техас университети астрономи Эндрю Вандербергнинг маълум қилишича, янги сайёра қайноқ (427 градус ҳароратга эга) ва тошлоқ сайёра бўлиб, унинг ўз юлдузи атрофида айланиш даври 14,4 кунга тенг. 

Олим Kepler-90 тизими яна сайёраларга эга бўлиши ва Қуёш билан бирга бундай кўп сайёраларга эга ягона тизимлар бўлмаслиги мумкинлигини айтди. 

Янги сайёра аввал астрономлар кўра олмаган экзосайёраларни аниқлашга имкон берувчи машинавий ўрганиш усули эвазига очилди. НАСА маълумотларига кўра, ҳозирда 3,5 мингдан кўпроқ экзосайёра маълум бўлиб, уларнинг 2,5 мингдан кўпроғи айнан Кеплер телескопи ёрдамида очилган.

Кеплер телескопи коинотга 2009 йилда учирилган. Унинг вазифаси экзосайёраларни аниқлаш ҳисобланади. 2013 йилда қурилма бузилиб қолгани сабабли ўзининг асосий вазифасини якунлаган, бироқ кузатувлар олиб боришни давом эттирмоқда.

Мавзуга оид