Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари ўз ниҳоясига етди. Мазкур мусобақада паралимпия спортининг 8-турида Осиёнинг 30 мамлакатидан келган 800та спортчилар совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди.

Шулар орасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси 17 нафар спортчилардан ташкил топган бўлиб 20 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза — жами 28та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгалладилар.

Жумладан, III ёшлар Пара Осиё ўйинида қуйидаги спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди: 

Сузиш (6 та медал)

Янгибоев Акбар-S13 (100 м чалқанча усулда) — олтин

Янгибоев Акбар-S13 (100 м эркин усулда) — кумуш

Абдураимов Муҳаммад-S13 (100 м батерфляй) — олтин

Абдураимов Муҳаммад-S13 (100 м эркин усулда) — олтин

Омилова Фотима-S13 (200 м эркин усулда) — олтин

Омилова Фотима-S13 (100 м эркин усулда) — олтин

Пауэрлифтинг (4 та медал)

Мамадалиева Шаҳзода (45 кг) — олтин

Хўжахонов Муҳаммадхон (88 кг) — бронза

Раҳимжонов Аббосхон (59 кг) —  бронза

Менгзияев Нуриддин (107 кг) — кумуш

Енгил атлетика (18 та медал)

Омонов Бобуржон-F41 (4 кг ядро улоқтириш) — олтин

Рихсимов Муҳаммад-F42 (6 кг ядро улоқтириш) — олтин

Рихсимов Муҳаммад-F42 (диск улоқтириш) — олтин

Одилов Ёрқинбек-F57 (диск улоқтириш) — олтин

Одилов Ёрқинбек-F57 (найза улоқтириш) —олтин

Одилов Ёрқинбек-F57 (ядро улоқтириш) — олтин

Суханова Сабина-T37 (100 м югуриш) — олтин