Спорт | 11:03 / 16.12.2017
11375
1 дақиқада ўқилади

Поветкин катта боксга ғалаба билан қайтмоқда

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида катта бокс кечаси бўлиб ўтди, унинг асосий воқеасига собиқ жаҳон чемпиони Александр Поветкин ҳамда Кристиан Хаммер ўртасидаги жанг бўлди.

Беллашув россияликнинг устунлиги билан кечди, бироқ Кристиан Хаммерни ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз, у Поветкинни хавфли ҳужумлар билан баъзида шошириб қўйди. Якунда жанг 12 раунд давом этди, унга кўра россиялик спортчи ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди - 120:107, 120:108, 119:108.

Шу тариқа, Поветкин WBA Super йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги унвони учун мажбурий даъвогарга айланди, бу йўналишда Энтони Жошуа тенгсиз саналади.

Мавзуга оид