Ўзбекистон | 16:49 / 16.12.2017
62158
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев қўнғиротлик аёлга автомобиль совға қилди 

Фото: Kruz.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида тадбиркор, спортчи ва бошқа бир қатор инсонларга уй ва машиналар совға қилгани ҳақида хабар бериб ўтилган эди.

Kruz.uz’нинг ёзишича, Қўнғирот тумани Қорақалпоғистон посёлкаси фуқаролар йиғини раиси Қутли Кошимбетовага президент совғаси "Нексия" автомашинаси топширилган. 

Совғани Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Шавкат Жавлонов топширди, деб ёзади нашр мухбири. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Нукусдаги олий спорт мактабига боргани, қатор спортчиларга уй ва машиналар берилгани хабар қилинганди.

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz

Мавзуга оид