10:25 / 17.12.2017
6834

Рекорд. Француз яхтачиси дунёни 42 кунда айланиб чиқди

Франсуа Габарю. Фото: © AP Photo/Yohan Bonnet

Француз яхтачиси Франсуа Габар бир ўзи дунёни 42 кун 16 соат 40 дақиқа 35 сонияда айланиб чиқиб, 17 декабрда рекорд ўрнатди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.       

Агентликнинг маълум қилишича, 34 ёшли француз Macif яхтасида Франциядаги Уэсан ороли ва Лизард бурни (Буюк Британиянинг энг жанубий нуқтаси) ўртасидаги виртуал маррани маҳаллий вақт билан соат 01:45да (Тошкент вақти билан соат 6:45да) кесиб ўтиб, ҳамюрти Том Ковилнинг рекордини деярли бир ҳафтага яхшилай олди. Ковилга бунинг учун 49 кун 3 соат 7 дақиқа ва 38 сония зарур бўлганди.

Top