Жаҳон | 08:40 / 18.12.2017
26194
1 дақиқада ўқилади

Канадалик миллиардер ва унинг рафиқаси ўлими сабаби маълум қилинди

Фото: news-free.ru

Торонто полицияси канадалик миллиардер Барри Шерман ва унинг рафиқаси Хани арқон билан бўғилишдан вафот этишганини маълум қилди.

16 декабрда Apotex фармацевтик компанияси асосчиси, миллиардер Барри Шерман ва унинг рафиқаси Торонтодаги уйларида жонсиз ҳолда топилганлари маълум қилинганди. Полиция вакили Дэвид Хопкинснинг маълум қилишича, полиция ушбу воқеани “шубҳали ҳолат” сифатида тергов қилмоқда.  

“Кеча ва бугун суд-экспертизаси ўтказилди. Икки марҳумнинг ўлимига арқондан бўғилишлари сабаб бўлган”, дейилган полиция хабарида. 

Шерман Канаданинг энг бой одамлари рўйхатида 15-ўринни эгаллаган. Жуфтлик ортидан 4 фарзанди қолди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид