2017 йилда дунё бўйлаб қанча журналист ҳалок бўлгани маълум
2017 йил давомида 28 мамлакатда 97 нафар журналист ҳалок бўлди. Press Emblem Campaign (PEC) нодавлат ташкилотининг ҳар йилги ҳисоботида шундай маълумотлар келтирилган.
ОАВ ходимлари учун энг хавфли бўлган давлатлар орасида биринчи ўринни Мексика эгаллайди, бу ерда январь ойидан бери 14 журналист ўлдирилди. Шунингдек, биринчи бешталикдан Ироқ (9 киши), Афғонистон (8), Ҳиндистон (7) ва Покистон (7) жой олган.
Олтинчи ҳамда еттинчи поғонани Филиппин (6) ва Сурия (6) эгаллаб турган бўлса, кейинги ўринлардан Сомали ҳамда Ҳондурас (4) жой олди.
Россия ҳам ўнталикка киритилган. Ташкилот маълумотларига кўра, Россия Федерациясида бир йил давомида уч нафар журналист ҳалок бўлди.
Таъкидланишича, PEC 2008 йилдан бери биринчи марта ОАВ ходимлари ўртасида юз берган ўлим ҳолатлари сони 100 дан камроқни ташкил этганини қайд қилди. Шу билан бирга, қурбонлар орасида аёллар сони ошган: ўтган йили беш нафар аёл журналист ҳалок бўлган бўлса, бу йили 16 нафар.
Мавзуга оид
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
23:13 / 17.07.2024
«Сўнгги вақтларда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз» — Комил Алламжонов
22:02 / 27.06.2024