Жаҳон | 14:42 / 19.12.2017
62671
2 дақиқада ўқилади

Путин МДҲ учун хавф ҳақида маълум қилди

Фото: Газета.Ru

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, МДҲ учун таҳдид Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги террорчилардан келмоқда, улар бу минтақалардан экспансия учун майдон сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда, деб хабар берди РИА «Новости».

Путиннинг сўзлари Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников томонидан МДҲга аъзо мамлакатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида ўқиб эшиттирилди.

«Шуниси аниқки, жаҳонда рўй бераётган вазият глобал чақириқлар ва таҳдидларга янги, янада самарали йўллар билан жавоб қайтаришни талаб қилмоқда. МДҲ давлатлари учун асосий хавф Марказий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африкада ҳаракатланаётган террорчилик ташкилотларидан келмоқда. Террорчилар бу минтақалардан экспансия учун майдон сифатида фойдаланишга уринишмоқда, бу ерда янги жангариларни ёллашмоқда ва уларни ўқитишмоқда, бошқа давлатлардаги вазиятни беқарорлаштириш учун йўналтиришмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Путин.

Шунингдек мурожаат матнида таъкидланишича, махсус хизматларнинг анъанавий учрашувлари «терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий жиноятчилик билан курашдаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кўмак беради».

Мавзуга оид