Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роғун пулларини талон-торож қилиб юборган компания эгалари яна 2 ой қамоқда бўлади
Душанбе шаҳрининг Фирдавсий тумани суди Тожикистонга нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда бу ерда сотиш билан шуғулланган «Умед-88» компанияси раҳбарларининг дастлабки ҳибс муддатини яна икки ойга узайтирди. Компания таъсисчиси Ражабали Одинаев ва унинг директори Идибек Ибрагимов жорий йилнинг октябрида ҳибсга олинганди.
Ражабали Одинаев адвокати Хисрав Аюбийнинг 18 декабрь куни хабар беришича, у ва Одинаев суд қарорига қўшилишмайди ҳамда бу борада шикоят аризаси билан чиқиш ниятидалар. Адвокатнинг сўзларига кўра, терговчилар компаниянинг ўзида текширув ишларини давом эттиришмоқда. Аввалроқ компания ўз фаолиятини тўхтатгани хабар берилганди.
«Умед-88» МЧЖ раҳбарлари Ражабали Одинаев ва Идибек Ибрагимовга нисбатан Тожикистон ЖКнинг иккита моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган – кредит сифатида тақдим этилган йирик маблағларни талон-торож этиш ва хизмат ваколатларининг суиистеъмол қилиниши натижасида оғир оқибатларга олиб келганлик.
Шу билан бирга, терговга яқин бўлган манбанинг хабар беришича, жиноят иши бўйича тергов ўз якунига етиб қолган ҳамда январда барча материаллар судга топширилади. Компания мол-мулки эса хатлов остида қолади. Аввалроқ Ражабали Одинаевнинг яқинлари расмийлар компания мулкини сотишга тақиқ қўйишгани ҳақида хабар беришганди.
Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон 14 октябрь куни ишбилармонлар билан учрашувда мамлакат Молия вазирлигини «Умед-88» компаниясига давлат бюджетидан «турли тушунарсиз йўллар билан» 170 миллиондан кўпроқ сомоний тақдим этгани учун жиддий танқид остига олганди. Унинг сўзларига кўра, «Умед – 88» МЧЖ бу маблағларни икки йилдан бери давлатга қайтара олмаяпти.
«Умед-88» компанияси тадбиркор Ражабали Одинаев томонидан 1996 йилда ташкил этилган. Компания Россия, Қозоғистон ва Туркманистондан ёқилғи етказиб бериш билан шуғулланган. Бутун мамлакат бўйлаб компаниянинг 70 дан ортиқ АЁҚШи фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Умед-88» компанияси Роғун пулларини талон-торож қилиб юборгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
23:08 / 09.04.2026
“Вақт йўқотяпмиз” — ҳайдовчилар заправкаларда нақд тўловнинг тўхтатилгани ҳақида
14:55 / 20.02.2026