Жаҳон | 16:24 / 21.12.2017
47276
1 дақиқада ўқилади

Кремль: АҚШда Рамзон Қодировлар йўқ

Фото: ТАСС

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль янги «Магнитский санкция рўйхати»га қўшилишмайди, ҳамда шунга мос жавоб чоралари кўришга ваъда беришган. Бу ҳақда Газета.ru хабар қилмоқда.

«Биз бу санкцияларни ноқонуний, нодўстона деб ҳисоблаймиз, уларга қўшилмаймиз. Катта эҳтимол билан шуни тахмин қилишим мумкинки, албатта, жавоб чоралари принципига риоя этилади», - дея айтиб ўтган Песков.

Песков Америка томонидан ким «Қодировга тенг бўлиши» ҳамда Россиянинг жавоб санкциялари объектига айланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди: «Уларда бундай одамлар жуда кам».

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ молия вазирлигининг санкциялар қўлланишига сабаб бўлувчи «Магнитский рўйхати»га киритилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид