SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск инстаграмдаги саҳифасида Марсга жўнатилиши лозим бўлган автомобиль суратини эълон қилди.
Фотосуратда тасвирланган қизил Tesla Roadster январь ойида учирилиши режалаштирилаётган Falcon Heavy ракетасидаги «фойдали юкка» айланади.
Шу билан бирга, Маскнинг сўзларига қараганда, ракета Дэвид Боуининг «Space Oddity» қўшиғи садолари остида учирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX асосчиси Илон Маск ўз компанияси ракетасини ҳазил аралаш «Шимолий Кореядан ядровий НУЖ» деб атагани хабар қилинганди.
















