«Бунёдкор» яримҳимоячиси Отабек Шукуров БААнинг «Шаржа» клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда амирлик клубининг расмий сайти хабар тарқатмоқда.

21 ёшли футболчининг Тошкент клуби билан имзолаган шартномаси муддати тугагани боис, у янги жамоаси таркибига эркин агент сифатида ўтди.

Айни пайтда «Шаржа» клуби БАА чемпионатида 9-ўринда бормоқда.