Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарёда “Хавфсиз туризм”га масъуллар тайинланди
Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси амалга оширилмоқда, деб ёзмоқда ЎзА.
Хоразм вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Муҳаммаджон Амангалдиевич Атабоев, Бухоро вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Эркин Насиллоевич Сафаров, Самарқанд вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Мирзохон Фаёзович Зубайдуллаев ҳамда Қашқадарё вилоят хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Азизжон Собирович Саидхўжаев тайинланди.
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган эди.
Концепцияда мазкур вилоятлар ИИБларида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил этилиши, уларнинг бошлиқлари бир вақтнинг ўзида ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари ҳисобланиши, шахсий таркиб эса танлов асосида, биринчи навбатда, чет тилларини биладиган ходимлар жумласидан шакллантирилиши назарда тутилган эди.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
11:40 / 08.06.2026