Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонликлар БААга визасиз бориши мумкин
Қозоғистон ва БАА ўртасида визасиз тартибнинг ўрнатилиши ҳақидаги ҳужжат ратификация қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахмонов хабар берган.
"Икки давлат ўртасидаги визасиз тартиб барча турдаги паспортларга нисбатан татбиқ этилиши керак. Айниқса, дам олиш мавсуми бошланиши билан БААга ташриф буюришни истаган қозоғистонликлар сони ортиб кетади. Шу туфайли ушбу ҳужжат қабул қилинмоқда. Биз ўзимиз тарафдан бажарилиши лозим бўлган ишларни якунладик.
БАА вакиллари ҳам ушбу ҳужжатни кўриб чиққач, ўрнатилган тартибда ратификация қилиши кутилмоқда", дейди Ташқи ишлар вазири.
Қайрат Абдрахмоновнинг таъкидлашича, худди шундай келишув Таиланд билан ҳам имзоланмоқда.
Маълумот учун, Қозоғистон фуқаролари 30та мамлакатга визасиз ташриф буюриши мумкин.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим
20:00 / 17.05.2026