Ўзбекистон | 11:30 / 25.12.2017
8246
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда янги музей қурилади

Фото: Samarkand.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги қарорига кўра 2018 йилда Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси учун шаҳарнинг эски шаҳарга яқин қисмида янги бино қурилади. Бунинг учун 7 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий сайти маълум қилмоқда.

Бундан ташқари, 8 та музей қайта таъмирланади. Таниқли оқин Эргаш шоир Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи қурилишига ҳам қарийб 2,5 миллиард сўм маблағ берилади. Бу чоралар тарихимизнинг ноёб осори-атиқаларини асраш баробарида хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатиш кўламини оширишга ҳам хизмат қилади.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид