Жамият | 16:26 / 25.12.2017
10643
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўтган ҳафтада нечта ЙТҲ юз бергани маълум бўлди 

Фото: KUN.UZ

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда жами 154 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда 138 фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда ЎзА Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар қилди. 

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 88 минг 333 қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 44 минг 732 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. Жумладан, 2 минг 118 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 13 минг 591 ҳолатда белгиланган тезлик талаби бузилган, 1081 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган. 

Ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 897 нафар, хавфсизлик тасмасини тақмаган 14 минг 218 нафар ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид