Жаҳон | 10:20 / 26.12.2017
12969
3 дақиқада ўқилади

«Бериш керак эмас, шунда олишмайди» - Назарбоев порахўрлар ҳақида

Фото: akorda.kz

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев юқори мансабли раҳбарлар ва амалдорларнинг қўлга олиниши ҳамда жиноий таъқиб этилиши билан боғлиқ бўлган коррупция можароларига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.

Назарбоев бу ҳақда давлат телеканали эфирида маҳаллий журналистларга берган интервьюсида ўз фикрини билдирди. "Фақатгина бизнинг давлатда эмас, бутун дунёда ҳозирча ҳеч ким коррупция устидан якуний ғалабага эришганини маълум қилмади. Бироқ, биз қаттиқ кураш олиб бораётганимиз ҳамда буни барча кўраётгани, бу бор нарса", - дея таъкидлаб ўтган у.

Назарбоевнинг хабар қилишича, ўтган ва шу йил давомида 1129 нафар давлат хизматчиси жавобгарликка тортилди, мамлакатнинг собиқ бош вазири ва бошқа йирик амалдорлар билан боғлиқ можароли ишлар ҳам бор. "Остона ЭКСПО-2017" президенти. У EXPO’нинг қурилиши учун харажатларга 800 миллиард ажратилишини режалаштирганди. Есимов келди, у бу сумманинг тенг ярмини олиб ташлади. 400 миллиардга қуришди", - деган у.

“Павлодар, Атирау, Қарағанда вилоятлари ҳокимлари, вазирлар ўринбосарлари, амалдорлар ва фармация билан шуғулланганлар ҳам жавобгарликка тортилмоқда. Яъни – “алоҳида” шахслар мавжуд эмас. Ҳамма шуни тушуниши лозим. Вазирларни қамоққа ташламоқдамиз, бунинг нимаси яхши? Ҳеч нарса, кейин одамларни шу даражага қадар етказиш учун қанча вақт сарфлаш керак. Уларни лавозимга тайинлаш, кузатиб бориш, ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш, ҳамда мана... энди улар қамалмоқда", - деди Қозоғистон раҳбари.

Унинг маълум қилишича, мамлакатда коррупция билан кураш давом этмоқда. "Биз бир сонияга ҳам тўхтамаймиз. Аксинча, яна катта куч билан курашамиз. Мен шуни айтмоқчиманки, агарда пора олаётган бўлса, ким бермоқда? Ким? Бизнинг фуқаролар. Шунинг учун бу умумхалқ иши. ОАВда ҳам шу ҳақда гапириш керак. Бериш керак эмас, шунда олишмайди", - дея хулоса қилди Назарбоев.

Мавзуга оид