Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР vs АҚШ. Қўшма Штатлар яна айбланди
Фото: AP
КХДРнинг БМТдаги доимий ваколатхонасида Қўшма Штатлар билан алоқаларга жавобгар бўлган шимолий кореялик дипломат Пак Сон Илнинг Associated Press’га берган интервьюсида маълум қилишича, АҚШ, Пхеньянни WannaCry компьютер вирусини тарқатишда айблаб, Шимолий Кореяга қарши душманлик кайфиятидаги муҳитни янада кескинлаштиришга уринмоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу айбловлар КХДРга нисбатан «ўта кескин муҳитни яратиш» каби вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
«Агарда улар бунга тўла ишонишса, у ҳолда далил-исботларни тақдим этишсин», - дея айтиб ўтди Сон Иль.
Аввалроқ АҚШ президентининг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Том Боссерт WannaCry зарарли дастури билан киберҳужум ортида Шимолий Корея тургани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:40 / 11.04.2026
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01 / 11.04.2026
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026