Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимовнинг айтишича, Сурияни тарк этаётган ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг катта қисми Ливия ҳамда Афғонистонга қочиб ўтмоқда.
«Уларнинг бир қисми ўзлари ноқонуний равишда келган мамлакатларга қайтмоқда. Асосий қисми Ливия, Жануби-Ғарбий Осиё давлатларига ўтмоқда. Афғонистонга, бу мамлакатни ҳам истисно қилиб бўлмайди – у ерда жангарилар учун тайёр «пойдевор» бор», - дея маълум қилди Герасимов kp.ru’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари, армия генерали Валерий Герасимов kp.ru’га берган интервьюсида Россия армиясининг Сурияда 2018 йилдаги асосий вазифасини маълум қилганди.

















