Жамият | 12:50 / 27.12.2017
13042
1 дақиқада ўқилади

Россияда чақалоғини сотишга уринган ўзбекистонлик жуфтлик 3 йилга қамалди

Фото: Tajikistan Times

Россиянинг Воронеж шаҳрида Ўзбекистоннинг 39 ва 30 ёшли фуқароси 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар ўзларининг эндигина туғилган қиз фарзандини сотиб юборишга уринишган, деб хабар бермоқда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Терговга кўра, 2017 йилнинг сентябрида ўзбекистонлик аёл Воронежда қиз фарзандни дунёга келтиради, бироқ ФҲДЁ органларида болани дунёга келтириш ҳолатини қонунда кўрсатилган тартибда қайд эттирмаган. Шундан сўнг бу икки шахс жиноий тил бириктирган ҳамда чақалоқни сотиб олиш истагида бўлганларни қидириб топиш, уни сотишдан олинган маблағларни эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаш ниятида бўлганлар.

10 октябрь куни ота-она қизчани тезкор амалиёт иштирокчиларига 30 минг рублга сотишган, кейинчалик улар полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид