Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp 2018 йилда баъзи смартфонларда ишлашдан тўхтайди
Фото: EPA
WhatsApp мессенжери баъзи дастурий тизимларни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Бу ҳақда The Independent газетаси хабар бермоқда.
"2018 йилнинг 1 январидан хабарлар хизматини Windows Phone 8.0 (ёки эскироқ версияларда), BlackBerry OS ёхуд BlackBerry 10 дастурий тизимига эга телефонларда ишлатиб бўлмайдиган бўлади", - дейилади мақолада.
Компания келаси йилнинг охирига келиб Nokia S40 билан ишлашни ҳам тўхтатишни режалаштирмоқда, 2020 йилга қадар эса Android 2.3.7 ва ундан юқори бўлган базада ишловчи смартфонлардан воз кечишни мўлжаллаган. WhatsApp’дан аниқлик киритишларича, қўллаб-қувватловдан воз кечиш босқичма-босқич амалга оширилади.
"Гарчи бу мобиль қурилмалар тарихимизнинг муҳим қисми бўлган бўлса-да, уларда иловамиз функцияларини келажакда кенгайтириш учун зарур бўлган имкониятлар йўқ", - дея компаниянинг 2016 йилдаги баёнотидан иқтибос келтиради газета.
Компания фойдаланувчиларга янги Android, iPhone ёки Windows Phone’га ўтишни тавсия қилмоқда.
Мавзуга оид
15:22 / 26.01.2026
АҚШда Meta’га WhatsApp махфийлиги бўйича даъво қўзғатилди
12:24 / 18.01.2026
Galaxy S26 Ultra тезроқ зарядланади
15:11 / 16.01.2026
Дума депутати: WhatsApp Россияда 2026 йилда тўлиқ блокланиши мумкин
21:49 / 12.01.2026