Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Жиззахдаги Сангзор пости бузиб ташланди
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1014-километрида жойлашган «Сангзор-15» ЙПХ олиб ташланди. Бу ҳақда Жиззахдан «Kun.uz» мухбири Акмал Биноқулов вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотига таяниб хабар бермоқда.
Ушбу мунтазам ЙПХ маскани қўшни Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани билан чегара ҳудудда жойлашганди.
«Сангзор-15» мунтазам ЙПХ масканининг фаолияти вилоят ИИБнинг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани билан чегара ҳудудда жойлашганлиги ва Самарқанд вилояти ҳудудидаги М-39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1039-километрида жойлашган «Юқори нуқта» мунтазам ЙПХ масканига яқин жойда жойлашганлиги инобатга олиниб унинг фаолияти тўхтатилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганини танқид қилинган эди.
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат ҳудудидаги 133 постдан 66тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:05 / 03.02.2026
Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига икки янги ҳоким ўринбосари лавозими киритилди
11:52 / 31.01.2026
Зоминда “Суффа” платосида Tracker ва Cobalt хандаққа тушиб кетди
11:31 / 31.01.2026
Жиззах вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди
18:59 / 25.01.2026