Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоев интернет бўйича муҳим қонунни имзолади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ахборот ва коммуникациялар масалалари бўйича қонунларга тузатишларни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Давлат раҳбари томонидан имзоланган қонун ахборот ва коммуникациялар масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган", - дейилади хабарда.
Электрон ресурслар эгаларига ўқувчилар билан электрон рақамли имзо ёки смс-идентификациядан фойдаланган ҳолда ёзма шартнома имзолаш мажбурияти юклатилади.
Фойдаланувчилар томонидан маълумот ҳақиқий исм-фамилиялар ёки тахаллус билан жойлаштирилади. Шахсий маълумотларни ошкор этиш шартномада белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. Электрон ахборот ресурси эгаси шартнома имзолашда фойдаланилган маълумотни, унинг амал қилиш муддати давомида, шунингдек, у бекор қилинганидан сўнг 3 ой мобайнида сақлашга мажбур.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
17:44 / 02.10.2025