2018 йилда 2 январь – сешанба, 20 март – сешанба, 31 август – жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида келтирилган.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди: 

6 январь - шанбадан 3 январь - чоршанбага; 
17 март - шанбадан 19 март - душанбага; 
24 март - шанбадан 22 март - пайшанбага; 
25 август - шанбадан 23 август - пайшанбага; 
26 август - якшанбадан 24 август - жумага; 
8 сентябрь - шанбадан 3 сентябрь - душанбага; 
15 сентябрь - шанбадан 4 сентябрь - сешанбага; 
29 декабрь - шанбадан 31 декабрь - душанбага.

Президент матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига шарҳ берди.

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг яшаш фаровонлиги ва турмуш даражасини кўтариш, ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олишига қулай шароитларни яратиш, уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ички туризм ва оилавий дам олишни ривожлантирилиши ҳисобига мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, унинг ноёб табиий ресурслари билан чуқур танишиш учун фуқароларга имкониятларни кенгайтирилиши бўйича изчил чоралар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлашга қаратилган.

Шу мақсадда 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик куни давлат байрамларига тўғри келган қўшимча ишланмайдиган кунлар қонунчиликда белгиланмоқда, шунингдек айрим дам олиш кунларини ушбу байрам саналарига яқин бўлган иш кунларига кўчирилиши амалга оширилмоқда.

Натижада, 2018 йилда байрам кунларида узлуксиз дам олиш давомийлиги қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва айрим дам олиш кунларни кўчириш орқали таъминланади: